Бугунги кунда мамлакатимизда пластик карточкалар оркали тўлов тизимлари кенгайиб бормоқда. Бу замонавий ва қулай тўлов воситаси бўлиб, унинг ёрдамида мижоз товар ва хизматлар учун нақд пулсиз тулов амалга ошириши. банк муассасалари ва банкоматлар орқали накд пул олиши мумкин.
Банк пластик карточкаларидан фойдаланишнинг қулайлик ва устунлик жиҳатлари нимадан иборат:
- ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги харид килинаётган товар вакурсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда сарфланадиган вактнинг тежалиши
- пул маблағларини йукотиб куйиш уғирлатиш билан боғлик рискни минималлаштириш
- ҳисоб-китобдаги йул куйиладиган хатоликларнинголдини олиш
- коғоз пулни сохталаштириш эски хамда яроксиз пул олиш билан боғлик рисклардан холи булиш
- банк карточка ҳисоб-варакларида сакланаётган маблағлар колдиғига хисобланадиган фоиз куринишидаги кушимча даромад олиш имкони.